Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда яна бир вазирлик тузилади

Ўзбекистонда яна бир вазирлик тузилади

Фото:«ЎзА»

Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя соҳасида алоҳида масъул вазирлик ташкил этилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури доирасида биринчи чоракда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи вақтида маълум қилди, дея ёзмоқда «Халқ сўзи».

«Ижтимоий соҳадаги узоқ вақтдан бери ҳаммамизни қийнаб келган бир муаммо яъни Ижтимоий ҳимоя соҳасида алоҳида масъул вазирлик ташкил этиш масаласи ҳам 2019 йил Давлат дастурига киритилган.

Мазкур масала бўйича Депутатлар ва Сенаторларимиз ҳам тавсияларини берганлар. Бош вазиримизнинг мазкур масала юзасидан аниқ топшириқлари чиқди. Албатта қисқа муддатларда мазкур топшириқ бажарилади», дея гапириб ўтган Абдуҳакимов.

Аввалроқ, Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев вазирлик ва идораларнинг 20 га яқин бошқармаси Нурафшонга ҳали ҳам кўчирилмагани танқид қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг