Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги Россия фуқаролари президент сайламоқдалар

Ўзбекистондаги Россия фуқаролари президент сайламоқдалар

Фото: «2018god.net»

Бугун, 18 март куни эрталабданоқ Ўзбекистондаги Россия элчихонаси ва унинг вилоятлардаги сайлов участкалари сайловчилар билан гавжум бўлди. Россия фуқаролари нафақат бу давлат ҳудудида, балки дунёнинг турли мамлакатларида, жумладан, юртимизда ҳам президент сайловларида иштирок этмоқдалар.

Ўзбекистонда пойтахт Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Бухоро каби вилоятларда ҳам сайлаш имконияти яратилган.

Элчихонанинг ўзи эса эрталабданоқ Россия фуқаролари — сайловчилар билан гавжум бўлди.

Элчихонадан бизга маълум қилишларича, тадбир учун юқори даражада тайёргарлик кўрилган, барча дипломатлар ҳозиру нозир бўлиб туришибди.

Тошкентдаги сайлов уюшқоқлик билан ўтаётганини жараённи бевосита кузатаётган «Россия 24» телеканали мухбири Роберт Францев ҳам тасдиқлаган.

— Элчихонада байрам кайфияти ҳукм сурмоқда. Соат 10:00 даёқ қатнашчиларнинг 50 фоизидан ортиғи овоз бериб бўлишди. Бу ерда ҳатто навбатлар ҳосил бўлган. Бундай ҳол Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир фуқаронинг анъанавий равишда сиёсий жараёнларга жиддий қарашини англатади, — дейди ўз лавҳасида журналист.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти номзоди учун жами 8 киши курашмоқда, лекин деярли ҳеч ким амалдаги давлат раҳбари Владимир Путиннинг ғалабасига шубҳа қилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг