Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг барча қишлоқ туманларида «Томорқа хизмати» МЧЖлар ташкил этилди

Ўзбекистоннинг барча қишлоқ туманларида «Томорқа хизмати» МЧЖлар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 26 апрель куни «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга кўра, барча қишлоқ туманларида асосий вазифаси қуйидагилар орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланган «Томорқа хизмати» МЧЖлар ташкил этилди.

Мазкур МЧЖларнинг асосий вазифаси — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида зарур моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлар, кўчатлар, таралар, техника ва бошқа воситалар етказиб бериш, ерларни рекультивация қилиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, суғориш тизимини яратиш ва яхшилаш, сув насослари ўрнатиш, артезиан қудуқлар қазиш ва томчилатиб суғоришни ташкил этиш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинларини ички ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан, уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишдан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг