Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси тайинланди

Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россиядаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Россия ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

8 октябрь куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари, статс-секретарь Григорий Карасин Ўзбекистоннинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.

Томонлар РФ президенти Владимир Путиннинг октябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширадиган давлат ташрифига тайёргарлик масаласини ҳам муҳокама қилишган.

Ботиржон Асадов 2018 йилнинг февралидан буён Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётганди. У турли йилларда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси, Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчиси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари сифатида ишлаган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги аввалги элчиси Баҳром Ашрафхонов сентябрь ойида Алишер Султонов ўрнига «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимини эгаллаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг