Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пўлат Бобожонов МДҲ давлатлари ички ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашди

Пўлат Бобожонов МДҲ давлатлари ички ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашди

Фото: «iiv.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор П.Бобожонов бошчилигидаги делегация 20 июль куни Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида ўтказилган МДҲга аъзо давлатларнинг ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Фото: «iiv.uz»

Ишчи йиғилишда Озарбайжон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон Республикалари, Россия Федерацияси,  МДҲ Ижроия қўмитаси, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудларида уюшган жиноятчилик ва жиноятларнинг бошқа хавфли турлари билан  курашишни мувофиқлаштириш бюроси, Интерпол ва Марказий Осиё минтақавий ахборот ва мувофиқлаштириш маркази (ЦАРИКЦ) вакиллари иштирок этди. Учрашувда илгари тасдиқланган кун тартибига мувофиқ 10та масала муҳокама қилинди.

Кенгашда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор П.Бобожонов йиғилганларга республикада шунингдек, ички ишлар органлари тизимларида ўтказилаётган ислоҳотлар юзасидан ахборот берган.

Жумладан, вазир 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси томонидан МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши ва ҳукумат раҳбарлари кенгаши томонидан тасдиқланган қарори, давлатлараро турли турдаги жиноятлар билан курашиш дастури ижросини бажарилишини натижалари ҳақида таништирди.

Кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича МДҲ ички ишлар вазирлар кенгашининг тегишли қарорлари имзоланди.

МДҲ Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг