Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент банан ва помидор етиштирилувчи иссиқхонани бориб кўрди (фото)

Президент банан ва помидор етиштирилувчи иссиқхонани бориб кўрди (фото)

Фото: Prezident.uz

Шавкат Мирзиёев ўтган йили 2 июнда Андижон вилоятида бўлганида Асака туманида замонавий иссиқхона қуриш лойиҳаси тақдим этилган эди. Тадбиркор ташаббуси ва давлат кўмаги натижасида ушбу лойиҳа қисқа даврда рўёбга чиқди. «Сабо ҳамкор» масъулияти чекланган жамияти томонидан гидропоника усулида банан ва помидор етиштирилувчи иссиқхоналар бунёд этилди.

Фото: Prezident.uz

Туркиянинг «Asya Modern Serachilik» компанияси билан тузилган шартномага асосан инновацион ускуналар олиб келинди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари мазкур иссиқхоналарни кириб кўрди. Компьютер орқали бошқариладиган совутиш ва суғориш тизими билан танишди.

Фото: Prezident.uz

2 гектарлик иссиқхонада банан кўчатлари парваришланмоқда. Биринчи мавсумда бу мевадан 250-300 тонна ҳосил олиш кутилмоқда. Помидор кўчатлари экилган 1 гектарлик иссиқхонадан жорий йилда 300 тонна ҳосил олиш ва қўшни давлатларга экспорт қилиш мўлжалланмоқда. Корхонада 40 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилган.

Фото: Prezident.uz

Жамият томонидан келгусида ушбу замонавий иссиқхона мажмуасини кенгайтириш, маҳсулотни қайта ишлаш ва сақлаш шароитини яратиш режалаштирилмоқда.

Фото: Prezident.uz
Фото: Prezident.uz
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг