Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент топшириғи билан россиялик хоккейчиларга Тошкентдан квартира берилади

Президент топшириғи билан россиялик хоккейчиларга Тошкентдан квартира берилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Кеча, 15 март куни Тошкент шаҳрида «Humo Arena» кўп тармоқли муз саройининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.

Унда нутқ сўзлаган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев очилиш маросимида қатнашган Тошкент шаҳар ҳокимига Россия хоккейи юлдузларига квартиралар тақдим этиш ҳақида кўрсатма берган, улар республикада ушбу спорт турини ривожлантиришга ёрдам беради.

Унинг сўзларига кўра, маросим олдидан хоккейни ривожлантиришда Ўзбекистонга ёрдам беришни ваъда қилган россиялик афсонавий хоккейчилар билан учрашган.

«Мен ҳокимга уларга квартиралар тақдим этиши кераклиги ҳақида кўрсатма бердим. Улар Ўзбекистонга келганида, ўзларини меҳмонда эмас, балки худди уйдагидек ҳис этишлари лозим», - деди президент. Шавкат Мирзиёев аниқ исм-фамилияларни айтмаган.

«Humo Arena» очилиши маросимида олимпия чемпиони Татьяна Навка, Россия хоккейи афсоналари - Александр Якушҳев, Виталий Прохоров, Алексей Жамнов, Павел Буре ҳамда Валерий Каменскийлар ҳам иштирок этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг