Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қатарнинг терроризмга қарши кураш бўйича махсус вакили Тошкентга келди

Қатарнинг терроризмга қарши кураш бўйича махсус вакили Тошкентга келди

Фото: Twitter / UNAOC

Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг низоларни ҳал қилишда терроризм ва воситачиликка қарши махсус вакили Мутлака бин Мажид ал-Қаҳтони ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар бўйича давлат вазири Анвар Муҳаммад Гаргаш «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

ЎзА берган хабарга кўра, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг асосий тадбирлари 27 мартга мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг