Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент: «Қиш, кечаси 14 «градус» совуқ, суви йўқ, гази йўқ, томидан чакка томяпти. Бу кимга ёқади?»

Президент: «Қиш, кечаси 14 «градус» совуқ, суви йўқ, гази йўқ, томидан чакка томяпти. Бу кимга ёқади?»

Шавкат Мирзиёев

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига мурожаати чоғида Тошкент шаҳар туман Кенгашларига ўтказилган сайловларнинг аҳамияти ҳақида тўхталди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳар бир туман ижро органлари устидан халқ сайлаган вакиллар — депутатлар назорати бўлиши лозим.

«Биз Конституцияни нима учун ўзгартирдик? Нима учун ҳеч ким индамас экан деб, Тошкентнинг тақдирини шаҳар ҳокимиятида ўтирволиб 50 киши ҳал қилиши керак? Бу нотўғри. Бектемир туманининг муаммоси бошқа, Шайхонтоҳурники бошқа, Олмазорники бошқа, Чилонзорники мутлақо бошқа. Мана биз телевизорларда кўрсатяпмиз,  қиш, кечаси 14 «градус» совуқ, суви йўқ, гази йўқ, иссиғи йўқ, томидан чакка томяпти. Бу кимга ёқади? Баъзилар айтади кўрсатманглар деб. Ҳар сафар кўрсатиш керак. Одамларимиз ҳамма ҳақиқатни билиши керак.

Жойларда ижро ҳокимияти раҳбарлари эга бўлиши керак. Ҳамма нарсага жавоб берадиган вақт-соат келди. Кабинетда ўтириб, мажлис қиладиган замон тугаб бўлди», — деди Мирзиёев.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг