Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Обод қишлоқ» дастури доирасида барча қишлоқлар йўллари таъмирланади

«Обод қишлоқ» дастури доирасида барча қишлоқлар йўллари таъмирланади

Фото: «UzAvtoyul»

«Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга кўра:

  • «Обод қишлоқ» дастури доирасида туманлар марказларидан қишлоқларгача бўлган йўллар, қишлоқларнинг марказий кўчалари ва асфальт билан қопланган йўллар таъмирланади, қишлоқларнинг асфальт қопламасиз ички йўлларига қум-шағал қоришма ётқизилади ва пиёдалар йўлакларига бетон қоплама ётқизилади;
  • «Обод қишлоқ» дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида мавжуд кўп хонадонли уй-жой фондини яхшилаш, умумфойдаланув қисмлари ва майдонларини (фасад, подъезд, зина майдонлари, том, ертўла, тротуар, болалар майдончалари) таъмирлаш, маиший инфратузилма объектларини (ташқи санитария тармоқлари, тандирхона) жойлаштириш ҳамда атроф-ҳудудини тартибга келтириш бўйича намунавий талабларни (эскиз лойиҳасини) ишлаб чиқиб, ишларни шу асосда амалга ошириш таъминланади;
  • ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари учун алоҳида лойиҳа ташкилотлари бириктирилиб, улар томонидан кўп хонадонли уй-жой фондини яхшилаш, ташқи қиёфасини тартибга келтириш, умумфойдаланув қисмлари ва майдонларини таъмирлаш, маиший инфратузилма объектларини жойлаштириш ҳамда атроф ҳудудини ободонлаштириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилишини таъминланади;
  • Давлат экология қўмитаси ҳудудий «Тоза ҳудуд» ДУКлар билан биргаликда «Обод қишлоқ» дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида чиқинди йиғиш пунктларини барпо этиб, тизимли равишда чиқиндиларни йиғиш, олиб кетиш ва утилизация қилиш ишларини ташкил қилади.

Шунингдек, мазкур Қарор билан:

  • «Обод қишлоқ» дастурининг 2018 йил учун мўлжалланган мақсадли параметрлари ҳамда дастур доирасида 2018 йилда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг асосий кўрсаткичлари;
  • «Обод қишлоқ» дастури доирасида 2018 йилда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг молиявий кўрсаткичлари;
  • «Обод қишлоқ» дастури доирасида ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ ва электр энергиясини аҳоли учун белгиланган нархларда етказиб бериш преференциялари татбиқ этиладиган асосий турдаги қурилиш материаллари рўйхати тасдиқланди.
Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг