Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўшма корхона директори Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар бўлди

Қўшма корхона директори Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар бўлди

Фото: «Kun.uz»

Шароф Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Шароф Раҳмонов бунга қадар Мирзо Улуғбек туманидаги «National export company» масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Ўзбек-Германия» қўшма корхонаси бош директори лавозимида ишлаган.

У 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2004 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини (магистратура) тамомлаган.

2016-2017 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги «Ўзтадбиркорэкспорт» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаган.

2017-2018 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги «Uztrade» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг