Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиядаги сайловда провокацион қоидабузарликлар аниқланди

Россиядаги сайловда провокацион қоидабузарликлар аниқланди

Фото: РИА Новости / Денис Абрамов

«Россия президентлигига номзод Владимир Путиннинг сайлов штаби кузатувчилари сайловда кўплаб сохта ҳуқуқбузарликларни, шу жумладан, Москвада сайлов бюллетенларини қутига ташлаш жараёнида қайд этилган қонунбузилишларни аниқлашди. Улар шу тариқа сайловни обрўсизлантириш учун уюшган ҳолда иш олиб борилмоқда деб ҳисоблашади», — дея хабар беради штаб матбуот хизмати. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Ошкора провокацион, яъни сохта қонунбузарликлар мавжуд ва бундай сохта шикоятлар кўплаб келиб тушмоқда. Биз сайловни обрўсизлантириш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини амалга оширишига тўсқинлик қилишга қаратилган ишлар уюштирилаётганига аминмиз», — деган штаб матбуот котиби Андрей Кондрашов.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, шундай қонунбузилишлардан бири ҳақида тарқатилган хабарда Москвадаги 173-сайлов участкасида бир сайловчининг бир неча марта овоз берганлиги қайд этилган. Аслида бу хабар уйдирма бўлиб, видеодаги тасвирлар ва 173-сайлов участкасининг ички кўриниши, безаклари, овоз бериш қутиларининг тури ва жойи бир-бирига мос келмайди.

«Умуман, бу видеонинг 2018 йил 18 мартдаги сайловга ҳеч қандай алоқаси йўқ», — деган Андрей Кондрашов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг