Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиянинг янги қанотли ракеталари АҚШни ташвишлантирмоқда

Россиянинг янги қанотли ракеталари АҚШни ташвишлантирмоқда

Генерал Лори Робинсон.

Фото: «ТАСС»

Қўшма Штатлар Россия томонидан ишлаб чиқилган янги қанотли ракеталардан ташвишланмоқда. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг Шимолий қўмондонлиги бошлиғи Лори Робинсон маълум қилган, дея хабар бермоқда ТАСС.

«Россия ишлаб чиқарган янги қанотли ракеталар биз олдин кўрган ракеталардан кўра узоқроқ масофадаги нуқталарга зарба бера олади, — деди у АҚШ Конгресси Сенатининг қуролли кучлар қўмитасининг йиғилишида. — Бундай тизимлар Шимолий Америка учун хавф туғдиради».

«Бундай такомиллаштирилган қанотли ракеталардан ҳимояланиш учун радар ва мудофаа тизимларини ривожлантиришга маблағ сарфлашни давом эттириш керак», — деди Робинсон ва Россия қанотли ракеталари хавфини бартараф этиш учун мамлакатнинг шимолий қисмидаги ракетадан мудофааланиш тизимининг таркибий қисмларини «ракета ҳужумини жуда эрта аниқловчи радиолокацион станциялар» орқали мустаҳкамлаш лозимлигини қўшимча қилди.

Генералнинг айтишича, Россия стратегик бомбардимончилари ва сувости кемаларини модернизация қилишни давом этмоқда. «Россиянинг модернизация қилинган сувости флоти кўп йиллар мобайнида мамлакатимизга хавф солиши мумкин. Биз эса (Шимолий қўмондонлик) бунга муносабат билдиришимиз керак», — деди у.

Робинсон айни пайтда АҚШ-Канада Бирлашган Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа қўмондонлиги(НОРАД)ни ҳам бошқармоқда. Шимолий қўмондонлик ва НОРАД штаб-квартираси Питерсон авиабазасида (Колорадо) жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг