Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саакашвили Украинадаги ҳокимиятни алмаштириш учун курашни Нидерландиядан туриб давом эттиришга ваъда берди

Саакашвили Украинадаги ҳокимиятни алмаштириш учун курашни Нидерландиядан туриб давом эттиришга ваъда берди

Михаил Саакашвили.

Фото: «News Front»

Грузиянинг собиқ президенти ва Украинанинг «Янги кучлар ҳаракати» партияси раҳбари Михаил Саакашвили Украинада ҳокимиятни ўзгартириш учун курашни Нидерландиядан туриб давом эттиришга ваъда берди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

«Украина ажойиб салоҳиятга эга: ажойиб одамлар, ёрқин келажак, аммо раҳбарияти жуда ёмон. Лекин биз улардан тинч йўл билан қутуламиз. Буни Украина халқи амалга оширади», — деди сиёсатчи. Унинг сўзлари пайшанба куни Ҳолландиянинг «De Telegraaf» газетасида эълон қилинган.

«Расмий равишда Украина сиёсатида иштирок эта олмайман, сайловда номзод бўлишга ҳаққим йўқ, чунки паспортим йўқ. Лекин менинг юрагим Украинага тегишли», — деди Саакашвили.

У, шунингдек, Ҳолландия Украинадан кейин кўзига жаннатдай кўринаётганини айтди. «Кўп ойлар мобайнида мени махфий полиция кузатиб турди, мен махсус кучлар томонидан мамлакатдан хавфли террорчи сифатида депортация қилиндим, — деди у. — Бир неча бор эрта тонгда ва кечки пайт ҳужумларга учрадим. Эрталабдан буён бахтимга ишонмайман, журналистлардан бўлак ҳеч кимнинг мен билан иши йўқ».

Грузиянинг собиқ президенти Украинадан чиқариб юборилгандан кейин чоршанба куни Нидерландияга келди. Унга шу куннинг ўзида оилаларнинг бирлашуви учун бериладиган мамлакатда 90 кунгача вақтинча яшаш рухсатномаси берилди.

Саакашвили ҳолландиялик Сандра Рулофс билан турмуш қурган, уларнинг икки ўғли бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг