Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистонига янги элчи тайинланди

Саудия Арабистонига янги элчи тайинланди

Фото: TourDom

Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги фавқулодда ва мухтор элчиси ўзгарди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилган.

Маълум қилинишича, бугун янги тайинланган элчи Улуғбек Мақсудов Риёз шаҳрига жўнаб кетган.

У.Мақсудов бугунги кунга қадар ТИВнинг Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи бўлиб ишлаб келган. Ундан олдин эса Ўзбекистон Республикасининг Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрида Бош консули сифатида фаолият кўрсатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг