Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенатнинг галдаги ялпи мажлиси. Қандай қонунлар кўриб чиқилади?

Сенатнинг галдаги ялпи мажлиси. Қандай қонунлар кўриб чиқилади?

Фото: «Senat.uz»

Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев олиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибида «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги (янги таҳрир), «Медиация тўғрисида»ги, «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги (янги таҳрир), «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар муҳокамаси ўрин олган.

Бундан ташқари, ялпи мажлисда сенаторлар халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунларини ҳам кўриб чиқадилар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2017 йилдаги фаолияти, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолияти, ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти ҳақидаги ахборотни эшитадилар. Ялпи мажлисда Андижон вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ҳам эшитилади.

Сенат аъзолари сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳамда ёшларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига парламент сўровлари юбориш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қиладилар.

Шунингдек, ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва девонининг ўн бешинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан ишчи гуруҳ тузилди.

Сенат Кенгаши ўз ваколатига доир бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг