Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентига миннатдорлик билдирди

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентига миннатдорлик билдирди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 март куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини ривожлантиришга янги суръат бағишлаганини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон ва АҚШ афғон можаросини тинч сиёсий йўл билан ҳал этиш бўйича жараённи тез фурсатда бошлаш тарафдори эканликлари таъкидланди.

Афғонистон ҳукуматининг мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, минтақавий иқтисодий ҳамкорлик жараёнларига қўшилиш бўйича саъй-ҳаракатларини икки томон ҳам қўллаб-қувватлаши қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон бўйича Тошкент конференциясини ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни қўллаб-қувватлагани ва унинг ишида АҚШнинг нуфузли делегацияси иштироки учун АҚШ Президенти Дональд Трампга миннатдорлик билдирди.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шэннон ушбу анжуманда иштирок этиш таклифи учун Шавкат Мирзиёевга самимий миннадорлик изҳор қилди. Мазкур муҳим халқаро тадбирнинг ўз вақтида ўтказилаётгани ва долзарблиги алоҳида таъкидланди.

АҚШлик дипломат мамлакатимизда давлат бошқаруви, фуқаролик жамияти ва иқтисодиёт соҳаларида янги босқичда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўз мамлакати раҳбарияти номидан АҚШ давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг