Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Энди ҳеч кимни Президент билан учрашувга тайёрламанглар!» (видео)

Шавкат Мирзиёев: «Энди ҳеч кимни Президент билан учрашувга тайёрламанглар!» (видео)

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Сирдарё вилоятига боргани ҳақида хабар берган эдик.

Сайхунобод туманида Сирдарё вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокидаги йиғилишда давлат раҳбари ўзи қатнашадиган селекторларда сўзга чиқувчилар олдиндан тайёрланган бўлиши мумкинлигини ҳақида тўхталиб, барча раҳбарлар, хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларини бундан буён ҳеч кимни Президент билан учрашувга тайёрламаслик ҳақида огоҳлантирди.

«Бугун ҳам селекторда ўтирганларни биламан кимдир сизларни тайёрлаган бўлиши мумкин. Тайёрламанглар ҳеч кимни. Қандай оғир савол бўлсаям саволни эшитишга келганман, вазиятни яхшилашга келганман.

Баландпарвоз гап, қарсак, мақташга келганим йўқ. Биз мақтайвердик, қарсак чалавердик, баландпарвоз гап гапиравердик, 20 йил орқада қолиб кетдик. Ҳамма соҳа бўйича.

Биз келишиб олдик-ку: биринчи кундан бошлаб биз ҳалол, адолатли хизмат қиламиз. Энг асосийси халқимизга», — деб айтган Президент Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг