Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Индонезия халқига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Индонезия халқига ҳамдардлик билдирди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни Индонезиянинг Ломбок оролида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Индонезия халқи ва Президент Жоко Видодога таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Президент, шунингдек жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишига тилак билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Индонезияда етти балли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Табиий офатлар қурбонлари сони 91 кишидан ошгани, 200дан зиёд киши жиддий жароҳатлангани маълум қилинганди. Сўнгги хабарларга кўра, қурбонлар сони ошиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг