Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманига ташриф буюрди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 апрель куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу ерда тажриба-ишлаб чиқариш жараёни халқаро «GMP» стандартига мувофиқ модернизация қилинмоқда. Бунинг натижасида йилига 500 тоннадан зиёд ўсимлик хомашёсини чуқур қайта ишлаш имконияти яратилади. Жорий йилдан 30 дан ортиқ табиий тоза, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Давлат раҳбари дастлаб мазкур корхона билан танишди. Олимлар томонидан тайёрланган ўсимлик моддаларини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев дори субстанциялари фармацевтика саноатининг асосий омили эканини, бунинг учун ўсимликларни чуқур қайта ишлаш, жаҳон илмий ютуқларини ўрганиб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича мунтазам изланиш зарурлигини таъкидлади. Ўсимлик моддалари кимёси институтини ривожлантиришга доир алоҳида қарор тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг