Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Мюнхенда ўзбекистонлик ёшлар билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Мюнхенда ўзбекистонлик ёшлар билан учрашди

Фото:Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Берлиндан Мюнхен шаҳрига келди. Ўзбекистон делегациясини Бавария ҳукумати ва жамоатчилик вакиллари кутиб олди. Давлатимиз раҳбари Баварияда ўқиётган, ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

- Германияга ташриф давомида жуда катта келишувларга эришилди. Сизлар бу ерда ўқиб, замонавий билимларни эгаллаб Ўзбекистоннинг янада тараққий этишига ўз ҳиссаларингизни қўшасизлар, деб ишонаман, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари бугун Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи ишбилармон ва молиявий доиралари вакиллари билан учрашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг