Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбатда давлат раҳбарлари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Сиёсий ирода ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш туфайли Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасидаги дўстлик, яхши қўшнилик ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларда мавжуд улкан салоҳият тўлиқ рўёбга чиқаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Суҳбатда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида яхши қўшнилик муносабатларини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил март ойида Остонада бўлиб ўтган минтақа давлатлари раҳбарларининг биринчи саммити самарали натижалар бергани мамнуният билан қайд этилди.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг