Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

Фото:«Sputnik»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. 

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбошини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ҳамда қардош Қозоғистон халқи фаровонлиги йўлидаги тинимсиз фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Элбоши раҳбарлигида Қозоғистонда тинчлик ва тотувлик таъминлангани, ижтимоий-иқтисодий тараққиётда катта ютуқларга эришилгани, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи салмоқли даражада юксалгани алоҳида таъкидланди.

Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев икки томонлама муносабатларга доир, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Олий даражада эришилган, аввало савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика соҳаларида, бошқа устувор йўналишлардаги келишувларни тўлиқ амалга оширишга муҳим эътибор қаратилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқладилар, дейилади матбуот хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг