Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини мустақиллик байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини мустақиллик байрами билан табриклади

Фото: «President.uz»

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, ватандошларимизни ушбу қутлуғ сана билан табриклади.

«Сиз, азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган бу қутлуғ санада халқимиз қандай машаққатли ва айни вақтда шарафли йўлни босиб ўтганини яна бир бор чуқур ҳис этамиз», деди давлат раҳбари.

Президент эришилган натижалар билан бирга ҳали олдинда кўп вазифалар тургани, иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, ёшларни ишга жойлаштириш, ижтимоий адолатни таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини ривожлантириш зарурлигини қайд этди. Бу борадаги барча долзарб масалалар халқ билан мулоқот асосида, узоқни кўзлаб амалга оширилишини таъкидлади.

«Бизнинг бош мақсадимиз - халқимизнинг розилиги. Бу Президент сифатида менинг, барча бўғиндаги раҳбар ва мутасаддилар, депутат ва сенаторлар, бутун давлат идораларининг фаолиятига берилган энг олий ва энг адолатли баҳодир. Агар халқимиз биздан рози бўлса, Яратган ҳам рози бўлади», деди Шавкат Мирзиёев.

«Мана шу улуғ айёмда барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган меҳнаткаш, мард ва саховатли, бағрикенг ва олижаноб ҳалқимизга фарзандлик меҳрим билан таъзим қиламан», дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг