Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Пентагонга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Пентагонга ташриф буюрди

Фото:«president.uz»

Президентимиз Шавкат Мирзиёев АҚШга расмий ташриф доирасида Пентагонга ташриф буюриб, АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан музокара олиб борди.

Давлатимиз раҳбари кўп йиллик ва самарали ҳамкорлик учун АҚШ томонига миннатдорлик билдириб, Президент Дональд Трамп билан ўтган мулоқот натижасида давлатлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.

Фото:«president.uz»

Ташқи сиёсатимиздаги очиқлик ва яхши қўшничилик принципларига асосланиб, Ватанимиз суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатимиз Мудофаа доктринаси сифат жиҳатидан янгиланди. Ҳарбий округларнинг таркибий тузилиши ва вазифалари тубдан қайта кўриб чиқилди, ҳарбий билим юртлари ислоҳ қилинди.

— Ўзбекистон бу соҳада Америка Қўшма Штатлари билан тажриба алмашиш, ҳарбий-техникавий, мудофаа ва хавфсизлик йўналишида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор, — деди Шавкат Мирзиёев.

АҚШ мудофаа вазири Президентимиз ташрифидан мамнун эканини билдириб, Ўзбекистон минтақадаги муҳим геостратегик давлат эканини таъкидлади.

Фото:«president.uz»

— Ўзбекистоннинг очиқ ва конструктив ташқи сиёсати натижасида Марказий Осиёда яхши қўшничилик муҳити яратилди. Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан мулоқотларингиз, Афғонистон ишлари бўйича махсус вакил тайинлаганингиз муҳим аҳамиятга эга. Расмий ташрифингиз доирасида қабул қилинган беш йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режаси минтақадаги тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, — деди Жеймс Мэттис.

Учрашувда мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг