Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкалини очди (видео)

Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкалини очди (видео)

Фото: «President.uz»

Бугун, 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 80 йиллиги муносабати билан Қарши шаҳрида давлат арбобининг ҳайкали очилди. Бу ҳақда «Репост» нашри хабар берди.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова иштирок этди.

Қарши шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали
Фото: «President.uz»

Тантанали маросимдан кейин давлат мадҳияси янгради. Сўнг Шавкат Мирзиёев ва Татьяна Каримова ҳайкал пойига гулчамбар қўйдилар.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали ўрнатилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг