Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев рақамли радиостанция техникалари билан танишди

Шавкат Мирзиёев рақамли радиостанция техникалари билан танишди

Фото: «President.uz»

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ишлаб чиқарила бошланган рақамли радиостанция техникалари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу замонавий маҳсулотлар давлат раҳбарининг қарорига асосан «Ўзэлектоаппарат» заводида ишлаб чиқарилмоқда.

Хитойнинг «Hytera» компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу лойиҳа самарасида 8 турдаги аппаратлар тайёрланмоқда. Илғор технологияларга асосланган бундай техникалар шу пайтгача юртимизда ишлаб чиқарилмас эди. Рақамли радиостанция воситалари импорт ўрнини босиши, ахборот хавфсизлигини таъминлаши билан улкан аҳамиятга эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг