Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Россия Президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Россия Президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кемерово шаҳрида рўй берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Кемерово шаҳри марказидаги савдо комплексида эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан ёнғин туфайли 53 киши ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг 9 нафари болалар. Шунингдек, 16 киши бедарак йўқолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг