Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Швейцария президентини табриклади

Шавкат Мирзиёев Швейцария президентини табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Швейцария Конфедерацияси Президенти Иньяцио Кассисга миллий байрам — Швейцария Конфедерацияси ташкил топган кун муносабати билан табрик йўллади.

Маълумотларга кўра, 1291 йили уч кантон — Швиц, Ури ва Унтервалден вакиллари ташқи таҳдидлардан мудофааланиш учун иттифоқ тузишган. 1 август расман байрам сифатида 1891 йилда — Швейцария ташкил топганининг 600 йиллиги муносабати билан таъсис этилган. 1994 йилдан бутун мамлакат бўйлаб расман дам олиш куни, деб эълон қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг