Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Бош вазири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Бош вазири билан учрашди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик каби соҳалардаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича имзоланган ҳужжатлар юқори баҳоланди.

Хусусан, товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режаси икки мамлакат ҳукуматларига катта масъулият юклайди. Мулоқотда мазкур келишувларни бажариш, савдо айланмасини кўпайтириш ва таркибини диверсификация қилиш, бизнес учун қулай муҳит яратиш масалаларига эътибор қаратилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини, бунинг учун барча зарур шароит яратилишини таъкидлади.

Қоҳир Расулзода Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси сифатида ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, қўшимча имкониятлар бўйича таклифлар тайёрлашга алоҳида аҳамият беришини қайд этди.

Икки мамлакат ҳудудлари ва етакчи корхоналари ўртасида кооперацияни кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, транзит юк ташишни кўпайтириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг