Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Тошкентда ҳеч қачон бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурмаганмиз»

Шавкат Мирзиёев: «Тошкентда ҳеч қачон бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурмаганмиз»

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Узоқ йиллар давомида Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлар қурилмаган. Оқибатда аҳоли орасида уй-жойга бўлган эҳтиёж ортиб кетган.

Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилдан бошлаб мамлакатимизнинг барча шаҳарларида турар-жойга муҳтож оилалар учун арзон ва ҳар томонлама қулай уй-жойлар қуриш бошланди. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтган йили 102 та кўп қаватли арзон уйлар қурилиб, 4 минг 88 та оила ўз уйига эга бўлди.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Жорий йилда Тошкент шаҳрида 28 минг хонадонли 638 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Уларнинг 334 таси арзон уй-жойлар бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпдир.

Жумладан, Сергели тумани «Чоштепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида чет эллик инвесторлар иштирокида 72 та 7 қаватли уй қурилиши бошланган.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур уйлар лойиҳаси билан танишди.

Caption

«Тошкентда ҳеч қачон бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурмаганмиз. Битта мавзеда 72 та 7 қаватли уй режалаштирмаганиз. Бу пойтахтимиздаги бунёдкорлик, халқимиз талабини қондириш йўлидаги ишларимиз миқёсидан бир далолат. Тасаввур қилинглар, бу уйлар қанча одамларга ишонч, қанча оилаларга файз-барака олиб келади», деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари уйлар қуришнинг замонавий ютуқларини ўзлаштириш, бундай уйларни бошқа жойларда ҳам лойиҳалаштириш бўйича топшириқлар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг