Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи санаси маълум бўлди

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи санаси маълум бўлди

Фото: «news.tj»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикасига давлат ташрифи билан бориши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ташрифнинг аниқ санаси маълум бўлди.

Хорижий ОАВнинг хабарига асосланадиган бўлсак, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9-10 март кунлари қўшни республикасига ташриф уюштиради. Ташриф чоғида Ўзбекистон Президентига Тожикистон миллий университетининг фан доктори фахрий унвони берилиши кутилмоқда. Шунингдек, турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиб, бир қатор ҳужжатлар имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, ташриф давомида умумий қиймати 15-20 миллион доллар бўлган 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг