Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ШҲТ аъзолари июнда Циндаода йиғилади. Унда Европа иттифоқи ва АҚШ ҳам иштирок этадими?

ШҲТ аъзолари июнда Циндаода йиғилади. Унда Европа иттифоқи ва АҚШ ҳам иштирок этадими?

Фото:«Xabar.uz»

Бугун, 29 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ва Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан жорий йилнинг июнь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Циндао шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган навбатдаги саммитига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Хитой, Россия, Покистон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистоннинг юртимиздаги элчилари, элчихона ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

Фото:«Xabar.uz»

Анжуманни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов бошқариб борди. Дастлаб барча давлат элчиларига сўз берилди. Июнь ойида Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувлар, хавфсизлик, маданий-маърифий алоқаларга тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг журналистлар билан савол-жавоблар бошланди. Саволлар асосан бўлажак саммит ҳақида бўлди. Жумладан, журналистлар июнда бўладиган учрашувда Европа иттифоқи ва АҚШ иштироки билан қизиқдилар.

Фото:«Xabar.uz»

— Бу масала юзасидан аниқ жавоб бера олмаймиз. Лекин ушбу давлатларнинг ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатик корпус вакиллари билан келишиб, ушбу масалага ойдинлик киритиш мумкин, лекин бу борада аниқ келишувлар бизга қоронғи, — дея жавоб берди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг