Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитасининг фаолиятига баҳо берилди

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитасининг фаолиятига баҳо берилди

Фото: ЎзА

Тошкент шаҳрида 2018 йил 5 апрель куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг ўттиз иккинчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, тадбирда Қирғизистон Республикаси раислигида ўтган тадбирда Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этган.

Мажлисда 2018 йилнинг тўртинчи чорагида ШҲТга аъзо давлатлар ва ШҲТ ҳузурида кузатувчи мамлакатлар ўртасида халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик масаласига бағишланган олтинчи илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитасининг ўтган даврдаги фаолиятига ижобий баҳо берилди.

Фото: ЎзА

ЎзАнинг маълум қилишича, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси фаолиятини ривожлантириш ва ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун мазкур давлатлар ваколатли органларининг қатор ходимлари ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитасининг масъул ходимлари ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгаши ёрлиғи ва эсдалик нишони билан тақдирланди.

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси фаолиятини ташкилий, кадрлар ва молиявий жиҳатдан таъминлашга доир масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

«ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг навбатдаги мажлисини 2018 йил октябрь ойида Қирғизистонда ўтказиш тўғрисида келишиб олинди», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг