Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистон Бош вазири яна Ўзбекистонга келмоқда

Тожикистон Бош вазири яна Ўзбекистонга келмоқда

Эртага, 16 июль куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода учрашуви бўлиб ўтади.

Икки мамлакат вазирликлари ва идоралари, етакчи иқтисодий тузилмалари раҳбарлари ўрин олган делегацияларга бошчилик қилаётган ҳукумат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини, аввало олий даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Тожикистон учрашувига тайёргарлик жараёнини муҳокама қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 24 февраль куни ҳам Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация Фарғона шаҳрига келган эди.

10 март куни эса Тожикистонга сафари чоғида Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида Қоҳир Расулзодани қабул қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг