Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Толибон» Тошкентда офис очадими? Рус ОАВ инкор этмоқда

«Толибон» Тошкентда офис очадими? Рус ОАВ инкор этмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Толибон» ҳаракатининг Тошкентда сиёсий офис очиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этган. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.

Толибон ҳаракати Тошкентда ўз офисини очаётгани, бу орқали Толибон ҳаракати Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантирмоқчи бўлаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

«Бу масала муҳокама қилинмайди. Ҳеч қандай офис очилмайди», деган «РИА Новости»нинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбаси.

Ҳозирча расмий Тошкент ва Ички ишлар вазирлиги бу ҳақда бирор баёнот берганича йўқ. Улар фақат ушбу ҳаракат делегацияси пойтахтда 3 кун туриб кетганини ёзишган холос.

Эслатиб ўтамиз, 7-10 август кунлари Доҳа (Қатар) шаҳрида жойлашган Толибон ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг