Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш учун 25 млрд доллар ажратишни талаб қилди

Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш учун 25 млрд доллар ажратишни талаб қилди

АҚШ ва Мексика ўртасидаги Санленд-Парк ва Сьюдад Хуарес шаҳарларидан ўтувчи давлат чегараси/

Фото: Associated Press

Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трамп чоршанба куни АҚШ конгрессига Мексика билан чегарада девор қуриш учун 25 миллиард доллар ажратиш кераклигини айтди. У бу ҳақда Оқ уйда журналистларга берган интервюсида гапирди, дея хабар бермоқда ТАСС.

«Бизга 30 миллиард доллар керак. Шундан 25 миллиард доллари деворни қуриш учун, 5 миллиард доллар эса бошқа хавфсизлик чораларига ишлатилади», — деди Америка раҳбари. У бу қурилиш жуда қимматга тушмайди дея умид қилмоқда. «Биз, эҳтимол, деворнинг 800 миля (1287 км) узунликда бўлишини айтишимиз мумкин», — деди у.

Бунинг эвазига у демократларга жиноят содир этмаган ноқонуний муҳожирларнинг фарзандларига 10-12 йил давомида АҚШ фуқаролигини бериш имкониятини кўриб чиқишга ваъда берди. Бундай таклиф Трамп 5 мартга қадар ёпишга қарор қилган махсус ДАCА дастурининг ўрнини босадиган иммиграция ислоҳотига киритилиши мумкин.

Январь ойида Трамп девор қуришнинг дастлабки босқичи учун 18 миллиард доллар талаб қилди, қурилиш 10 йил ичида тугалланиши керак. Ушбу маблағ 508,6 км қўшимча тўсиқларни барпо этишга ҳамда мавжуд 655 км.лик тўсиқни мустаҳкамлашга сарфланиши режалаштирилган.

Мексика билан чегарада девор қуриш Трампнинг асосий сайловолди ваъдаларидан биридир.

http://tass.ru/mezhdunarodnaya-panorama/4900787

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг