Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп сайловолди кампаниясида Россия билан келишув бўлмаганини таъкидлади

Трамп сайловолди кампаниясида Россия билан келишув бўлмаганини таъкидлади

Фото:«Interfax.ru»

АҚШ президенти Доналд Трамп пайшанба, 19 апрель куни эълон қилинган ФҚБ собиқ раҳбари Жеймс Комининг ёзишмалари Трамп сайловолди штаби ва Россия ҳукумати ўртасида ҳеч қандай келишув бўлмаганини тасдиқлашини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

«Ҳозиргина Жеймс Комининг ҳужжатлари эълон қилинди ва улар ҳеч қандай тил бириктириш ва қаршиликлар бўлмаганининг яққол исботидир. Бундан ташқари у махфий ахборотни ҳам ошкор этди. Тирноқ остидан кир қидириш давом этадими?», — деб ёзган Оқ уй раҳбари ўзининг «Twitter»даги саҳифасида.

19 апрель куни АҚШ адлия вазирлиги Конгресснинг  вакиллар палатаси разведка бўйича махсус қўмитасига ФҚБ ҳужжатларининг таҳрир қилинмаган версиясини тақдим этишга рози бўлди. Айни дамда ФҚБ, Конгресснинг иккала палатасининг ҳам разведка бўйича махсус қўмиталари, шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан тайинланган махсус прокурор Роберт Мюллер аппарати бу борадаги текширувларни давом эттирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг