Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистонда парламент сайлови бўлиб ўтмоқда

Туркманистонда парламент сайлови бўлиб ўтмоқда

Фото: РИА Новости / Александр Юрьев

Бугун, 25 март куни Туркманистон парламентига навбатдаги сайлов бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар берди.

Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан соат 7:00 да бошланган ва 19:00 га қадар давом этади. 125 депутатлик ўрни учун 284 номзод кураш олиб бормоқда. Улар орасида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг 36 ёшли ўғли Сардор Бердимуҳаммедов ҳам борлиги ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

Шунингдек бугун президентнинг ўзи ҳам овоз берган. Мамлакатда жами 3,2 миллион сайловчи рўйхатга олинган. Маҳаллий вақт билан 9:00 да берилган маълумотларга кўра сайловчиларнинг 24 фоизи овоз беришда қатнашиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, сайловни кузатиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси ҳам Туркманистонга боргани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг