Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазир аёл элчиларни байрам билан табриклади

Вазир аёл элчиларни байрам билан табриклади

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Бугун, 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида бир қатор элчиларни табриклади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вазир Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен, Франция Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Биет де Вилмор, Миср Араб Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Амани Ал-Итр, Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Цян Янг ва БМТ ваколатхонасининг раҳбари Ҳелена Фрейзер билан учрашди.

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Ўзбекистон ва чет элда кенг нишонланадиган баҳор байрами муносабати билан Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини илиқ муборакбод этди ва уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва ҳар томонлама омад, уларнинг фаол ва самарали ишлари ва Ўзбекистон билан АҚШ, Франция, Миср, Хитой ва БМТ ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун миннатдорлик билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг