Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамасининг рухсат бериш ва лицензиялаш функцияларини бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг рухсат бериш ва лицензиялаш функцияларини бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга ўтказилади

Фото: ЎзА

Вазирлар Маҳкамасининг рухсат бериш ва лицензиялаш функцияларини бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга ўтказилади. Мазкур масала «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурига киритилди.

Давлат дастури 2018 йилнинг 22 январ куни Ўзбекистон Президентининг «2017—2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони билан тасдиқланди. Унинг матни ЎзАда эълон қилинди.

Давлат дастури 231 банддан иборат бўлиб, унга кўра 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган. Дастурдан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир яна бошқа муҳим масалалар ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг