Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Владимир Путин Ўзбекистон делегацияси билан учрашади

Владимир Путин Ўзбекистон делегацияси билан учрашади

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Павел Бедняков

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 22 февраль куни Москвада «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган тантанали маросимда хорижий делегация раҳбарлари билан учрашади. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабарига асосланиб, «Известия» нашри хабар бермоқда.

«Владимир Путин тантанали маросимга таклиф этилган Ўзбекистон, Арманистон, Венесуэлла, Қозоғистон, Қатар, Мўғулистон, Сербия, Белоруссия, Озарбайжон ва Қирғизистон делегациялари раҳбарлари билан учрашади», дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида қайд этиш керак, эртага, 23 февраль куни Россияда «Ватан ҳимоячилари куни» кенг нишонланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг