Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни янги йил билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни янги йил билан табриклади

Фото: «EADaily»

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кириб келаётган янги йил билан табриклаб, мактуб йўллади. Бу ҳақда РФ Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Мактубда Путин икки томонлама ишончли ҳамкорлик туфайли 2017 йил Ўзбекистон ва Россия муносабатлари учун ҳақиқий ислоҳотлар даври бўлганини таъкидлади. Бир қатор муҳим шартномалар имзоланди, турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик янада мустаҳкамланди ва янги босқчига кўтарилди.

Владимир Путин Ўзбекистон — Россия стратегик ҳамкорликни давом эттиришини, Шавкат Мирзиёевга бу йўлда мустаҳкам соғлиқ тилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг