Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония Хитойни КХДР муаммосини бирга ҳал этишга чақирди

Япония Хитойни КХДР муаммосини бирга ҳал этишга чақирди

Фото: ТАСС

Япония ташқи ишлар вазири Таро Коно хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашувда Шимолий Корея масаласига тўхталиб, уни биргаликда ҳал қилиш лозимлигини таъкидлади.

«Биз мазкур муаммо юзасидан мамлакатларимиз ўртасида ҳамкорлик кучайишидан манфаатдормиз», — деган Япония ташқи ишлар вазири.

«Шимолий Корея масаласи жаҳон ҳамжамияти олдида турган ўткир муаммо саналади. Биз нафақат ўзаро алоқаларни, балки мазкур муаммо юзасидан ҳам ҳаракатларни кучайтиришимиз керак», — дея Кононинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Reuters».

Аввал маълум қилинганидек, ҳукуматнинг 24 январда бўлиб ўтган йиғилишида КХДР раҳбарияти дунёдаги барча корейсларни ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тараққиёт йўлида бирлашишга чақирган эди. Бундан аввалроқ эса Япония бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Шотаро Ячи Хитойни Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета дастурларини тўхтатишда фаол иштирок этишга даъват этган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг