Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёлғон хабар учун олти йил: Малайзияда янги қонун қабул қилинди

Ёлғон хабар учун олти йил: Малайзияда янги қонун қабул қилинди

Sонун Малайзия фуқароси ҳақида бўҳтон тарқатган чет элликларга ҳам тааллуқлидир.

Фото: «horosho-tam.ru»

Малайзия парламенти ёлғон хабарларга қарши курашиш мақсадида жуда катта жарима солиш ва озодликдан маҳрум этишни кўзда тутувчи қонунни тасдиқлади.

«Reuters»нинг хабар беришича, бу қонунни бузганлар 500 минг ринггит (105 минг евро атрофида) миқдорида жарима тўлайди ва олти йилгача қамалади. Қонун лойиҳасининг биринчи версиясида ўн йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган эди.

Қонун электрон нашрлар ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилувчи «тўлиқ ёки қисман ёлғон мазмунга эга янгиликлар, ахборот, маълумот ва кўрсатмалар»га нисбатан қўлланади.

Шунингдек, қонун Малайзия фуқароси ҳақида бўҳтон тарқатган чет элликларга ҳам тааллуқлидир.

«Бу қонун жамоатчиликни, сўз эркинлигини бузмаган ҳолда, ёлғон хабарлар тарқатилишидан ҳимоялашга қаратилган», — деди парламентдаги чиқишида мамлакат адлия вазири Азалина Отман Саид.

Мухолифат янги қонун парламент сайлови арафасида сўз эркинлигини бўғиш мақсадида чиқарилди деган хавотирда. Сайлов, санаси белгиланмаган бўлса-да, июнгача бўлиб ўтиши кутилмоқда.

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг