Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алишер Усмонов «Арсенал» акцияларини нега сотиб юборганди?

Алишер Усмонов «Арсенал» акцияларини нега сотиб юборганди?

Фото:«The Independent»

Милиадер Алишер Усмонов  «Forbes Россия»га берган интервьсида Лондоннинг «Арсенал»и акцияларининг сотиб юборилиши, «Пахтакор»нинг акционери бўлишдан мақсади хусусида тўхталди. 

«Пахтакор»нинг акционери бўлишдан мақсад нима? У ҳеч қачон «Арсенал»дек миллиардлар келтирмайди-ку» деган саволга Усмонов қуйидагича жавоб берган:

«Арсенал» бундан ҳам кўпроқ ёки камроқ туриши мумкин. «Арсенал» ўсиш имкониятига эга. Худди «Пахтакор»дек. Осиё минтақаси Африка каби футбол майдонларида ўз позициясини кучайтиради. Ҳозирча футбол - бу Лотин Америкаси ва Европа. Аммо ЖЧда юқори даражаларга эришиши мумкин бўлган жамоалар бор. Охирги ЖЧда Япония 1/8 финалга чиқди».

Шунингдек, Усмонов «Арсенал»ни сотишга иложсизлик мажбур қилганини ҳам айтган.

«Бир у, бир бу акционердан ҳимоя қилинадиган кам миқдордаги акцияларга эга гуруҳ акцияларни Кронкега сотди. Биз узоқ музокара олиб бордик, ундан акциялар пакетини (67 фоиз) сотиб олмоқчи бўлдик. Кейин унинг акцияларни сотиш нияти йўқлигини тушундик. Шундан сўнг биз сотишга қарор қилдик. Ишнинг у ердаги юритилишида, бундай раҳбарият билан қолишдан маъно йўқ эди. У менга мен унга таклиф қилган нархни таклиф қилди. Тадбиркорлик этикаси бўйича унга жавоб бермаслик нотўғри бўларди. Мен ҳам сотиб юбора қолдим» деган Усмонов.

«Арсенал»га киритган инвестицияларингиз ортидан яхшигина фойда олдингиз. Шу каби «футбол ўйинлари»ни истиқболли дейиш мумкинми? Ҳозирча футболдан пул ишлаганлар жуда кам. Абрамович «Челси»га 2миллиарддан ортиқ тикди. У ҳозирча минусда, шундай эмасми?» деган саволга миллиадер:«Йўқ, клуб ҳозир анча қимматлашди - 2,5 млрд £дан 3 млрдгача. У 1-1,5 млрд орасида пул тиккан. У энди яхши пул топиши мумкин эди. Аммо мендек, уч баробар эмас. Мен «Арсенал»га бор йўғи 150 млн £ тиккандим» дея жавоб қайтарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг