Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Англия чемпионати футболчиси қамалиши мумкин

Англия чемпионати футболчиси қамалиши мумкин

Бен Дэвис

Фото: fulhamfc.com

«Фулхэм» ёшлар жамоаси футболчиси Бен Дэвис қамалиши мумкин, деб ёзмоқда «Сегодня». Чунки Дэвис Сингапурдаги армияга чақирув қоидаларини бузган.

Бен Дэвис — Сингапур фуқароси, ўтган йилнинг 24 ноябрь куни у 18 ёшга тўлди. «BBC Sports» хабарига кўра, ўтган йили ҳарбий хизматга чақирилув муддатини чўздиришни сўраган Дэвис рад жавобини олган.

Сингапур мудофаа вазирлиги вакилининг айтишича, Дэвис мамлакатдан чиқиш қоидаларини бузганликда ҳам айбланяпти. Ушбу мамлакатда армияга чақирилувни фақат халқаро мусобақаларда қатнашаётган ва медалларни қўлга киритиш имконига эга спортчилар чўздиришлари мумкин.

«Фулхэм» сафига 2017 йилда келиб қўшилган Дэвис ёшлар жамоасида 10 маротаба майдонга тушган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг