Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Англия премьер-лигасида йил ўйинчиси аниқланди

Англия премьер-лигасида йил ўйинчиси аниқланди

Фото: «LB.ua»

«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк Англия премьер-лигасининг бу йилги мавсуми энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда Англия профессионал футболчилари ассоциацияси (PFA) «Twitter»да хабар берди.

PFA талқинига кўра, Ван Дейк «Манчестер Сити»дан Раҳим Стерлинг, Серхио Агуэро ва Бернарду Силва, «Челси»дан Эден Азар ҳамда ўз жамоасидан Садио Мане каби футболчиларни ортда қолдирди.

Виржил ван Дейк. Фото: «Football.ru»

Овоз беришда АПЛнинг барча футболчилари қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, Англияда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») бўлганди.

Маълумот учун: Виржил ван Дейк бу мавсумда 45 ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урган, тўртта голли узатмани амалга оширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг