Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аршавин собиқ хотинини қамоққа тиқмоқчи

Аршавин собиқ хотинини қамоққа тиқмоқчи

Фото: «Аргументы Недели»

Россиялик таниқли футболчи Андрей Аршавин устидан собиқ хотини Алиса полицияга мурожаат этди. Аёлнинг айтишича, собиқ эри қачонлардир унга берган пулини қайтаришни талаб қилаётир, акс ҳолда, устидан «иш» очдириб, қамоққа тиқиб юбориш билан таҳдид қилмоқда. «Миниб юрган «Mercedes GL 350» машинамни-ку аллақачон тортволди», — дея ёзғиради Алиса хоним.

Полиция айни пайтда аёлнинг шикоятини ўрганяпти. Агар айбловлар исботини топса, Аршавинга нисбатан Россия Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши мумкин.

Ардрей Аршавин Петербургнинг «Зенит» ва Лондоннинг «Арсенал» клубидаги ўйинлари билан миллионлаб ишқибозларнинг меҳрини қозонган футболчи. Ўз вақтида Россия терма жамоасининг етакчиси эди. Кейинги икки йилни Қозоғистоннинг «Қайрат»ида ўтказгач, фаолиятини якунлади. Унинг майдон ташқарисидаги ҳаёти кўплаб шов-шувларга сабаб бўлгани ҳам кўпларга сир эмас. Хусусан, тунги базмлардаги саргузаштлари ошкор бўлгач, хотини билан йўллари айро тушди. Бунинг оқибати ҳамон давом этаётган кўринади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг