Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баҳодир Жалолов ғалабадан сўнг ватандошларимизга мурожаат йўллади (видео)

Баҳодир Жалолов ғалабадан сўнг ватандошларимизга мурожаат йўллади (видео)

Фото: видеолавҳадан скриншот

Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов кеча профессионал боксдаги бешинчи жангини ўтказиб, унда АҚШлик рақибини нокаутга учратгани ҳақида хабар бергандик.

Шу тариқа Жалолов ўзининг бешинчи жангини ҳам муддатидан аввал якунлаб, супер оғир вазн тоифасининг рейтингида янада юқори поғонага кўтариладиган бўлди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг Баҳодир ватандошларга видеомурожаат йўллади. 

У видеомурожаатда барчани яқинлашиб келаётган Наврўз билан табриклаган. Шунингдек, Миллий гвардия аъзоси эканидан фахрланишини билдириб, сафдошларига салом йўллаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг